Англиянинг «Ноттингем Форест» клуби раҳбарияти бош мураббийни ўзгартириш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқларида хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, «ўрмончилар» ва бош мураббий Витор Перейра ўртасидаги ҳамкорлик ушбу мавсумлар оралиғида якунланиши мумкин. Клуб ичида эҳтимолий ўзгаришлар бўйича муҳокамалар аллақачон бошланган.
57 ёшли Перейра «Ноттингем»ни 2026 йилнинг февраль ойида қабул қилиб олганди. Ўтган мавсумда нақд 4 та бош мураббийни кўрган жамоа 44 очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалида ўн олтинчи ўринни эгаллади ва Чемпионшипга тушиб кетишдан қутулиб қолди.













