Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай - Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 АҚШ - Бельгия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Рафинянинг банкрот бўлгани ростми?

Баҳо:
+ | -

“Барселона” клуби ва Бразилия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Рафинянинг турмуш ўртоғи Наталия Родригес ижтимоий тармоқларда турмуш ўртоғининг банкрот бўлгани ва молиявий қийинчиликларга дуч келаётгани ҳақида тарқалган хабарларга жавоб қайтарди.

“Бу одамларнинг тасаввур олами ва тўқиётган ёлғонлари мени ҳайратда қолдиради. Рафинянинг молиявий аҳволи ёмонлашгани ҳақидаги гаплар шунчаки беъманилик. Кимдир унинг машҳурлигидан фойдаланиб мана шундай уйдирмаларни ўйлаб топяпти. Бизда ҳаммаси жойида, бунақа сафсаталар эса фақат кайфиятимизни кўтаришга хизмат қилади, холос”, деб ёзади футболчининг рафиқаси.

Ушбу шов-шувли гап-сўзларнинг тарқалишига Бразилия терма жамоаси сафида 2002-йилги Жаҳон чемпиони бўлган собиқ футболчи Вампета сабабчи бўлди. Собиқ ярим ҳимоячи “Ред Cаст” подкастида меҳмон бўлганида, Рафинянинг молиявий қийинчиликлардан ташқари, “жиддий оилавий муаммолар” гирдобида қолганини айтганди. У ҳатто ушбу омиллар туфайли бразилиялик вингер яқин орада катта пул эвазига Саудия Арабистони Пролигасига ўтишга мажбур бўлиши мумкинлигини ҳам тахмин қилган эди.

Шунингдек, Вампета кўрсатув давомида бу хабарлар ҳеч қандай расмий асосга эга эмаслигини, ҳаммаси шунчаки Жаҳон чемпионати пайтида қулоғига чалинган уйдирма гаплар эканини тан олган. Шундай бўлса-да, унинг ушбу чиқиши Жанубий Америка ва Европа матбуотида тезда оммалашиб кетди ва футболчининг оиласи ҳамда яқинларининг кескин эътирозига сабаб бўлди.

Киритилди: 20:13, 01.07.2026.
Ўқилди: 4506 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик