Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалидан ўрин олган АҚШ ва Босния ва Герцеговина терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Мазкур баҳс америкаликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
АҚШ — Босния ва Герцеговина — 2:0
Голлар: 1:0 Балогун – 45', 2:0 Тилльман – 82'
Четлатишлар: Балогун – 64'
Учрашувнинг 45-дақиқасида америкаликлар ҳужумчиси Фоларин Балогун ҳисобни очди. Иккинчи бўлим ўрталарида ҳужумчи қўпол фоли учун майдондан четлатилди. 80-дақиқада АҚШ ярим ҳимоячиси Малик Тилльман жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, боснияликлар дарвозасини ишғол қилди ва якуний ҳисобни ўрнатди.
Бундан ташқари, ўйин давомида Балогун ва жамоа сардори Кристиан Пулишич томонидан киритилган иккита гол офсайд туфайли бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалига йўл олди ва у ерда Бельгия терма жамоаси билан куч синашади. Учрашув 7 июль куни бўлиб ўтади.













