Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси Кристиан Вьери ҳужумчи Гонсалу Рамушнинг «Милан»га ўтиши ҳақида ўз фикрини билдирди.
«Милан»да Гонсалу Рамуш каби ҳужумчи бўлмаганига ўн йил бўлди. Бу ажойиб футболчи. «Милан» жаҳон даражасидаги ўйинчини ўз сафига қўшиб олди», — дея Вьерининг сўзларини келтирмоқда La Gazzetta dello Sport.
Гонсалу Рамуш шу ёзда «ПСЖ»дан «Милан»га 74 миллион евро эвазига ўтди. Португалиялик футболчи «россонери» билан 2031 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади. 2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи «ПСЖ» сафида барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.













