Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Тонали: «Агар менда «Милан»га қайтиш имконияти бўлса, биз буни муҳокама қиламиз»

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл»нинг италиялик ярим ҳимоячиси Сандро Тонали ҳақиқатан ҳам «Милан»га қайтишни орзу қилиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Бу мавзуда доимо кўплаб миш-мишлар юради, биз бу ҳақда мунтазам равишда ҳазиллашиб турамиз. Аммо агар қачондир менда ҳақиқатан ҳам «Милан»га қайтиш имконияти пайдо бўлса, биз буни жиддий муҳокама қиламиз», — дея Тоналининг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирмоқда.

Аввалроқ, тез орада 26 ёшли Тонали Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби аъзосига айланиши маълум бўлган эди. 2 июль куни футболчи тиббий кўрикдан ўтиши керак, шундан сўнг «шпорлар» билан шартнома имзоланади.

Тонали 2020 йилдан 2023 йилгача «Милан» сафида тўп сурган. Ушбу давр мобайнида у 130 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва ўз ҳисобига 13 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 15:47, 02.07.2026.
Ўқилди: 690 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик