Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-2 Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Луи ван Гал «Аякс» кузатув кенгаши маслаҳатчиси лавозимини тарк этди

Баҳо:
+ | -

Нидерландиянинг «Аякс» клуби расмий сайтида маълум қилишича, Луи ван Гал Амстердам клуби кузатув кенгаши маслаҳатчиси лавозимини тарк этди. Мутахассис ўз қарори ҳақида клуб раҳбариятини хабардор қилган.

Ван Гал 2023 йил октябрь ойидан буён футбол масалалари бўйича ташқи маслаҳатчи сифатида фаолият юритиб келаётган эди. У клубдаги қатор кадрлар ўзгаришидан сўнг муҳим лавозимларни шакллантиришда ёрдам бериш учун таклиф қилинган.

«Михаэль ван Праг менинг дўстим ва биз илгари ҳам бирга самарали ишлаганмиз. У кузатув кенгаши раиси сифатида 2023 йилда менга мурожаат қилди ва мен унга ҳам, «Аякс»га ҳам ёрдам беришдан мамнун бўлдим. Ўша пайтда муҳим лавозимларда кўплаб ўзгаришлар бўлган, клубда футболга оид тажриба етишмаётган эди. Ташқи маслаҳатчи сифатида Алекс Крос ва Марейн Бёкернинг тайинланишида ўз ҳиссамни қўшдим.

Аммо Михаэль 2025 йилда кетди, кейин Алекс клубни тарк этди, энди эса Марейн ҳам кетди. Мен учун ҳам кетиш вақти келди», — деди ван Гал.

«Аякс» кузатув кенгаши ван Галнинг қарори сабаб афсусда эканини билдирган бўлса-да, уни тушунишини таъкидлади ва клуб ривожига қўшган ҳиссаси учун мутахассисга миннатдорлик билдирди.

Манба: championat.com
Киритилди: 17:03, 02.07.2026.
Ўқилди: 637 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик