Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

«Реал» раҳбари Роналдодан Винисиусни янги шартнома имзолашга кўндиришни сўради

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес жамоанинг собиқ ҳужумчиси Роналдодан ҳамюрти Винисиус Жуниорни клуб билан шартномасини узайтиришга кўндиришни сўраган. Бу ҳақда Defensa Central хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, Роналдо музокараларда бевосита иштирок этмайди. Бироқ у Винисиусга «Реал» таклиф қилаётган янги шартнома унинг манфаатларига мос келишини тушунтириши керак.

Флорентино Перес 1994 ва 2002 йилги жаҳон чемпиони ҳисобланган Роналдонинг Бразилия футболидаги юқори обрўсидан фойдаланмоқчи.

Аввалроқ ОАВ Винисиус ва «Реал» янги шартнома бўйича маош масаласида келишувга эриша олмаётганини хабар қилган эди.

Бразилиялик ҳужумчи 2018 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт ичида у клуб сафида 375 та учрашувда майдонга тушиб, 128 та гол урди ва 100 та голли узатмани амалга оширди.

Амалдаги шартнома 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:30, 02.07.2026.
Ўқилди: 1312 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик