Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Англия терма жамоаси жосуслик хавфи туфайли Мехикога учишни кечиктирди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал учрашуви олдидан Мехико шаҳрига учиш вақтини ортга суришга қарор қилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотига кўра, Конго ДР устидан қозонилган ғалабадан (2:1) сўнг Томас Тухель шогирдлари Мексика пойтахтига йўл олиш ўрнига Канзас-Ситидаги ўз базасига қайтиб келишган. Бундай қарорга келинишининг асосий сабабларидан бири — ўйинга тайёргарликни имкон қадар ёпиқ шароитда ўтказиш ва тактик ишланмаларнинг сизиб чиқиши (айғоқчилик) хавфини бутунлай йўққа чиқариш истагидир.

Хабар қилинишича, инглизларнинг машғулот базаси полиция ва хусусий хавфсизлик хизматлари томонидан кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда. Терма жамоа штабининг ҳисоблашича, Мехикода машғулотларни кузатиш ва рақиб томонидан маълумотлар тўпланиши хавфи анча юқори.

Бундан ташқари, инглизлар Мексикага етиб боргач, тайёргарлик жараёнини бузишга бўладиган эҳтимолий уринишларга ҳам тахт туришибди. Аввалроқ Эквадор футбол федерацияси турнир мезбонларига қарши ўйиндан сўнг ФИФАга шикоят қилган эди. Унда маҳаллий мексикалик мухлислар Эквадор терма жамоаси меҳмонхонаси ёнида туни билан мушаклар отиб, машина сигналлари, барабанлар ва баланд мусиқалардан фойдаланган ҳолда футболчиларни уйқудан маҳрум қилишга уринишгани таъкидланган.

Англия — Мексика учрашуви 6 июль куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 05:00 да старт олади.

Киритилди: 02:49, 03.07.2026.
Ўқилди: 411 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик