Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Перишич – тўртта жаҳон чемпионатида гол урган тарихдаги олтинчи футболчи

Баҳо:
+ | -

Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Иван Перишич ноёб ютуқни қайд этди. 37 ёшли футболчи ЖЧ-2026 1/16 финали доирасида Португалияга қарши бўлиб ўтган бугунги ўйиннинг иккинчи бўлими бошида ҳисобни очди. Хорватлар фахрийси ўзининг тўртинчи жаҳон чемпионатида гол уришга муваффақ бўлди, бунгача бутун футбол тарихида бундай натижага фақат беш киши эришган эди.

Олтита мундиалда гол урган Криштиану Роналду мутлақ рекордчи бўлиб турибди, ундан кейинги ўринда Лионель Месси (бешта) бормоқда. Тўртта турнирда эса Перишичдан ташқари фақат Пеле, Уве Зеелер ва Мирослав Клозе рақиблар дарвозасини ишғол қила олган.

Шунингдек, Перишич жаҳон чемпионатларидаги голлари сонини 7 тага етказиб, Хорватия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айлангани ҳам эътиборга лойиқдир.

Киритилди: 08:19, 03.07.2026.
Ўқилди: 469 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик