Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

Скалони Аргентинанинг Кабо-Вердега қарши ўйинга тайёргарлигини баҳолади

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати — 2026 нинг 1/16 финал баҳсида Аргентина терма жамоаси Кабо-Верде миллий терма жамоаси билан тўқнаш келади. Ушбу учрашув ҳақида «альбиселесте» устози Лионель Скалони ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Жамоа ҳозирда тўлиқ шай ҳолатда. Албатта, ўйин олдидан бироз ҳаяжон бор. Бизга қарши яхши шаклланган терма жамоа майдонга тушади. Плей-офф ўйинларида хатоларга ўрин йўқ. Бу мағлубият чиқиб кетишни англатувчи баҳс эканлигини жуда яхши тушуниб турибмиз. Кабо-Верде терма жамоаси ушбу Жаҳон чемпионатида ҳали мағлубиятга учрамади. Улар қарши ҳужумларда маҳорат билан ҳаракат қилишади ва яхши ҳимояланишади. Уларнинг таркибида юқори техникага эга футболчилар бор», - дея мутахассиснинг сўзларини келтиради La Nacion нашри.

Аргентина – Кабо-Верде учрашуви 4 июль куни бўлиб ўтади, ўйин Тошкент вақти билан соат 03:00 да бошланади.

Киритилди: 11:21, 03.07.2026.
Ўқилди: 555 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик