Италиялик ҳужумчи Стефан Эль-Шаарави фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.
Маълумотларга кўра, «Аш-Шабаб» тажрибали футболчини ўз сафига қўшиб олишдан жиддий манфаатдор.
Айни вақтда Эль-Шаарави «Рома» шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг Рим клуби билан тузган шартномаси якунига етиб бормоқда ва шу боис футболчи эркин агентга айланиши мумкин.
Манбаларга кўра, италиялик вингерга «Венеция» ва «Женоа» клублари ҳам қизиқиш билдирган. Бироқ Саудия Арабистонидан келган таклиф молиявий жиҳатдан анча жозибадор ҳисобланади.
Хабар қилинишича, «Аш-Шабаб» Эль-Шааравига бир мавсум учун 9 миллион евро маош тўлашга тайёр.













