Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада - Марокаш
05/07 02:00 Парагвай - Франция

Эдегор «Арсенал»ни тарк этиш ниятида эмас

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» жамоаси сардори Мартин Эдегор шу ёзда Туркиянинг «Галатасарой» клубига ўтишни режалаштирмаяпти, деб хабар бермоқда Goal.com нашри.

Эҳтимолий трансфер ҳақидаги гап-сўзлар ёлғон бўлиб чиқди. Шу ҳафта Туркия ОАВларида «Галатасарой» «Арсенал» юлдузига қизиқиш билдираётгани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Ҳатто футболчи ва клуб ўртасида шахсий шартнома шартлари келишиб олингани ҳам иддао қилинди. Бироқ Goal.com манбаларига кўра, ушбу маълумотлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди.

Эдегор «Арсенал»да қолишни истайди, клуб раҳбарияти эса ўз капитанини жамоада сақлаб қолишдан мамнун. 27 ёшли ярим ҳимоячи 2021 йилдан буён «канонирлар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу давр мобайнида хавбек «Арсенал» либосида умумий ҳисобда 234 та учрашувда майдонга тушиб, 42 та гол уришга эришган.

Киритилди: 12:16, 04.07.2026.
Ўқилди: 331 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик