Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Винченцо Монтелла Туркия терма жамоасидан истеъфога чиқарилмайди

Баҳо:
+ | -

Туркия миллий терма жамоаси бош мураббийи Винченцо Монтелла ўз лавозимида қолади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, Туркия футбол федерацияси Жаҳон чемпионати — 2026даги омадсиз иштирокка қарамай, италиялик мутахассисни жамоа бошқарувида қолдиришга қатъий қарор қилган. Туркия терма жамоаси мундиалнинг гуруҳ босқичида бор-йўғи 3 очко жамғариб, кейинги босқичга чиқа олмаган эди.

52 ёшли Монтелла 2023 йилдан буён Туркия терма жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 36 та учрашув ўтказиб, 21 та ғалабага эришди, 5 марта дуранг ўйнади ва 10 та баҳсда имкониятни бой берди.

Монтелланинг айни дамдаги амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июль ойи охиригача, яъни навбатдаги Европа чемпионати якунига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 13:14, 04.07.2026.
Ўқилди: 631 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик