Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-1 Миср
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана

Аргентина устози Кабо-Вердега қарши баҳсдан сўнг фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ЖЧ-2026нинг 1/16 финали (плей-оффнинг илк раунди) доирасида Кабо-Верде устидан қозонилган қийин ғалаба (3:2) ҳақида гапирди.

Кейинги босқич йўлланмаси тақдири фақат қўшимча бўлимларда ҳал бўлди. Асосий 90 дақиқада 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилгач, жамоалар овертаймларда бир-бирларининг дарвозасига яна учта гол уришди.

«Мен футболчилар билан бугунги ўйиннинг салбий жиҳатлари ҳақида гаплашиб оламан, бироқ энг муҳими — биз тушкунликка тушмадик ва таслим бўлмадик. Бу турнирда осон рақиблар бўлиши мумкин эмас. Кабо-Верде терма жамоасини кўрсатган ажойиб ўйини билан табриклайман. Ҳамма Аргентинанинг осон ғалаба қозонишини кутганди, лекин биз вазият қанчалик қийин бўлишини ҳаммадан биринчи бўлиб англаб етгандик.

Яхши ёки ёмон ўйнаганимиз ҳақида баҳслашиш мумкин, аммо футболчилар энг муҳим паллаларда масъулиятни ўз зиммаларига олишдан қўрқишмади ва ҳамма нарсани назорат остида ушлаб туришга ҳаракат қилишди», — дея Скалонининг сўзларини AlbicelesteTalk нашри келтиради.

Нимчорак финалда (1/8 финалда) Аргентина терма жамоаси Мисрга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 13:25, 04.07.2026.
Ўқилди: 321 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик