Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

«Локомотив» - «Насаф». Превью

Баҳо:
+ | -

Миллий чемпионатимизнинг навбатдаги 18-турига 13 сентябрь куни старт берилади. Мана шу турнинг марказий учрашуви сифатида Тошкентда бўладиган "Локомотив" ва "Насаф" жамоалари учрашуви ҳисобланмоқда. Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари статистикасига эътибор қаратсак, навбатдагиси 18-учрашув бўлар экан.

“Насаф” ва “Локомотив” жамоалари олий лига баҳсларида 17 марта тўқнаш келишган. Ушбу учрашувларнинг 11 тасида қаршилик футболчилар ғалаба нашидасини суришган. Тўрт ўйинда дуранг натижа қайд этилган бўлса, “Локомотив” ҳисобида иккита ғалаба мавжуд. Тўплар нисбати эса 22-11 "Насаф" жамоаси фойдасига.

Хабарингиз бор, ўтган йили “Локомотив” футболчилари ўз тарихларида илк марта “Насаф”ни Қаршида мағлуб этишди – 0:2. Ўзаро ўйинларда энг кўп қайд этилган ҳисоб – 2:0. “Локомотив” ҳар икки ғалабасига худди шундай ҳисоблар билан эришган бўлса, “Насаф” икки марта 5:1 ҳисобида темирйўлчиларни таслим этган.

Жорий йилнинг биринчи давраси 9-турида Қаршида бўлиб ўтган учрашувда “аждарлар” “Локомотив”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишган, учрашувда жамоа сардори Артур Геворкян "Локомотив" дарвозасини икки марта ишғол қилиб, жамоа ғалабасига катта ҳисса қўшган эди.

Ўзаро ўйинларда энг кўп қайд этилган ҳисоб – 2:0 (5 марта)
Ўзаро ўйинларда қайд этилган энг йирик ҳисоб – 5:1 ( 2 марта)
Сафарда қозонилган ғалаба - “Насаф” 4 марта, – “Локомотив” 1 марта
Ўзаро ўйинларда қайд этилган дуранг – Қаршида 1 марта, Тошкентда 3 марта
Ўзаро ўтказилган 17 ўйинда 6 хил натижа қайд этилган – 5:1, 2:0, 2:1, 1:0, 1:1, 0:0.

Навбатдаги учрашув, яъни 18-турда ўзаро 18-учрашув бўлади. Мамлакатимизнинг ушбу йилдаги тўрт карра энг яхши мураббийи - Рўзиқул Бердиев бошчилигида “Насаф” жамоси ҳали “Локомотив”га мағлуб бўлмаган.

"Насаф" жамоаси тарихида "Локомотив" жамоаси дарвозасига энг кўп тўп киритган ўйинчи ҳозирча, жамоада мураббийлик фаолиятини давом эттираётган ва жамоанинг ўтмишдаги афсонавий ўйинчиси Зафар Холмуродов бўлиб турибди. У "Локомотив" дарвозасини 10 марта ишғол қилган. У ҳаттоки бир учрашувда 4та гол киритиб, ҳозирги футбол термини билан айтганда покер муаллифи ҳам бўлган. Ҳозиргача лидер жамоалар дарвозабонларини муносиб "жазолаб" келаётган жамоа сардори ва жорий йилда мамлакатимизда уч карра энг яхши ўйинчи сифатида эътироф этилган Артур Геворкян навбатдаги учрашувда ҳам гол уришга муваффақ бўлса, у Зафар Холмуродовдан кейин "Локомотив" дарвозасига гол киритганлар рўйхатининг иккинчи ўринига кўтарилиб олиши мумкин. Чунки Зафар Холмуродовдан бошқа барча гол киритган ўйинчилар 2 мартадан ортиқ "Локомотив" дарвозасини ишғол этишмаган.

Қуйида биринчи давранинг 9-тури доирасида Қаршида бўлиб ўтган учрашув қайдномасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

ЎзПФЛ, 9-тур. 25.05.2013. "Насаф" Марказий стадиони.
“Насаф” - “Локомотив” 2:1 (1:0)
Голлар: Артур Геворкян 5 - 1:0, Садриддин Абдуллаев 52 - 1:1, Артур Геворкян 71 - 2:1,
Ҳакамлар: В.Коваленко (Тошкент), Р.Илёсов (Тошкент), М.Саидқосимов (Тошкент), Н.Мешков (Самарқанд).
“Насаф”: 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 9. Илҳом Шомуродов, 17. Артур Геворкян (с), 20. Эркин Бойдуллаев, 23. Шоҳруҳ Гадоев (Фаррух Сайфиев 91), 27. Илҳом Юнусов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 32. Ҳамза Каримов, 44. Азамат Алланиязов (Одилбек Ҳамробеков 80).
“Локомотив”: 1. Павел Бугало, 7. Садриддин Абдуллаев, 8. Акмал Холматов (Жасур Ҳасанов 73), 10. Фарҳод Тожиев (Зайниддин Тожиев 80), 17. Салим Мустафоев, 19. Ислом Иномов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Шерзод Шарипов, 29. Виктор Карпенко (Иван Нагаев 75), 30. Дилшод Жабборов, 77. Санжар Турсунов.
Огоҳлантиришлар: Шерзод Шарипов 45, Шоҳруҳ Гадоев 54, Ислом Иномов 63,
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

Навбатдаги учрашув
Олий лига. 18-тур. 13 сентябрь (жума)
«Локомотив» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши)
Ҳакамлар: Х.Рўзиев (Тошкент), Р.Серазетдинов (Тошкент), А.Усмонов (Тошкент), А.Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: И.Нехочин (Наманган)

Учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори, учрашув куни Қарши шаҳридан ҳам кўплаб "Насаф" мухлислари ўз севикли жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Тошкентга сафар уюштиришади. "Насаф" жамоаси эртага 12 сентябрь куни кечки пайт ҳаво йўли орқали Тошкентга жўнаб кетади.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги учрашув 13 сентябрь жума куни "Локомотив" стадионида кеч соат 17:00да бошланади. Жамоалрнинг ўринбосарлари эса эртага 12 сентябрь пайшанба куни Тошкент вилоятидаги "Дўстлик" стадионида 16:30да бошланади.

P.S. Материал "Насаф" ПФК расмий сайтидаги маълумотлар асосида тайёрланди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 19:55, 11.09.2013.
Ўқилди: 2714 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.