Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Аморим Лука Модричнинг келажаги борасида бир қарорга келди

Баҳо:
+ | -

«Милан» клуби бош мураббийи Рубен Аморим ярим ҳимоячи Лука Модрич билан бирга ишлашга умид қилмоқда.

Португалиялик мутахассис хорватиялик футболчини клубда қолишга ва шартномани яна бир йилга, яъни 2027 йилнинг ёзига қадар узайтиришга кўндирмоқда, деб хабар беради таниқли инсайдер Николо Скира. Айни пайтда томонлар ўртасида музокаралар олиб борилмоқда. Катта эҳтимол билан, 40 ёшли футболчи яқин вақт ичида якуний қарорини эълон қилади.

Лука Модричнинг «россонерилар» билан аввалги меҳнат шартномаси шу йилнинг июнь ойи охирида якунига етган эди. Футболчи ўтган йилнинг ёзидан буён Мадриднинг «Реал» клубидан эркин агент мақомида кўчиб ўтиб, «Милан» шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Рубен Аморим шу йилнинг июнь ойи ўрталарида истеъфога чиқарилган Массимилиано Аллегри ўрнини эгаллаб, «Милан» бош мураббийига айланган эди.

Киритилди: 13:42, 04.07.2026.
Ўқилди: 1068 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик