Франциялик ярим ҳимоячи Орельен Тчуамени Мадриднинг «Реал» клубини тарк этмайди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, «Реал»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо Тчуаменига жамоанинг асосий таркибидан мустаҳкам ўрин эгаллаш учун имконият беришга қарор қилган. Шу сабабли, 26 ёшли хавбек «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» томонидан бўлаётган қизиқишларга қарамай, клубда қоладиган бўлди.
Қайд этилишича, «қаймоқранглилар»нинг Тчуамени борасидаги ушбу қарори ёз давомида вазиятни диққат билан кузатиб, унинг трансферга чиқарилишидан умид қилган инглиз грандлари учун жиддий зарба бўлди.
Тчуамени 2025/26 йилги мавсумда барча турнирлар доирасида 49 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 2 та голли узатма ёздириб қўйган эди.













