Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

«Реал» Жаҳон чемпионатидан кейин Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлайди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ўз таркибида ҳужумчи Винисиус Жуниорни сақлаб қолиш ниятида.

Marca нашрининг тарқатган маълумотларига кўра, мадридликлар бразилиялик юлдуз билан амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокараларни Жаҳон чемпионати якунланганидан кейин қайта бошлайди. Гарчи футболчининг ўзи ҳам, «қаймоқранглилар» раҳбарияти ҳам бир неча бор ҳамкорликни давом эттириш истагини билдирган бўлишса-да, амалда бу борадаги музокаралар охирги бир йил давомида тўхтаб қолган эди.

Винисиус Жуниор 2018 йилда «Фламенго» клубидан 45 миллион евро эвазига «Реал»га ўтган эди. Унинг мадридликлар билан ҳозирги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Ортда қолган 2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи «қаймоқранглилар» сафида барча мусобақаларда 53 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 22 та гол ва 14 та голли узатма ёздириб қўйди.

Киритилди: 18:21, 04.07.2026.
Ўқилди: 652 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик