Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Тьяго Алькантара: «Ямалда яқин йилларда дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун ҳамма нарса бор»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ва «Бавария» клублари собиқ футболчиси Тьяго Алькантара «Манчестер Юнайтед» собиқ сардори Рио Фердинанднинг каталонияликлар вингери Ламин Ямалда ишга бўлган муносабат (менталитет) нотўғри шаклланган деган фикрига жавоб қайтарди.

«Унинг менталитети нотўғри деб ўйламайман, у шунчаки ҳали ёш йигит. Ҳозир у ўзи лойиқ бўлган ажойиб ҳаётни бошдан кечирмоқда. Унинг узоқ йиллар давомида юқори савияда барқарор фаолият юритиши ёки бунинг қисқа вақт давом этиши фақат ўзининг қарорига боғлиқ. Ямалда ҳақиқатан ҳам яқин йилларда дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун ҳамма нарса бор», — деди Алькантара Рио Фердинанднинг подкастида.

2025/26 йилги мавсумда Ламин Ямал «Барселона» сафида барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 09:38, 05.07.2026.
Ўқилди: 334 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик