Туриннинг «Ювентус» клуби шу ёзда ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш ниятида.
Tuttosport нашрининг тарқатган маълумотларига кўра, Турин клуби ярим ҳимоячи Кефрен Тюрамни сотиб юборишни режалаштирмоқда. Жамоа француз футболчисининг сотувидан 50 миллион евро ишлаб олишни кўзламоқда. «Ювентус» ушбу маблағни Франк Кесси ва Станислав Лоботкани трансфер қилиш учун реинвестиция қилмоқчи. Ҳар икки футболчи ҳам ҳозирда эркин агент мақомида бўлиб турибди, шу сабабли Тюрамдан келадиган маблағ уларнинг маошларини қоплаш учун йўналтирилади.
2025/26 йилги мавсум якунларига кўра, «Ювентус» А Серия турнир жадвалида 69 очко билан олтинчи ўринни эгаллади. Турин клуби келаси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок эта олмайди ва ўз юришини Европа лигасида давом эттиради.













