Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс ЖЧ–2026 мусобақасининг 1/8 финали доирасидаги учрашув олдидан Норвегия терма жамоаси марказий ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг сўзларига муносабат билдирди. Скандинавиялик футболчи Карло Анчелотти шогирдларини ушбу ўйиннинг асосий фаворити деб атаган эди.
«Эрлинг бизни фаворит деб атаб, айёрона йўл тутди. Шу тариқа у ўз жамоасидан масъулиятни соқит қилиб, уни бизнинг елкамизга юклади. Қизиқарли ўйин бўлишини кутяпмиз. Норвегиянинг ҳам ўз устунлик жиҳатлари бор: уларда баланд бўйли ва жисмонан бақувват футболчилар жамланган. Ўйлашимча, жарима майдончамиз томон кўплаб тўп узатишлари амалга оширилади. Биз бунга тўлиқ тайёр туришимиз шарт», — дея ярим ҳимоячининг сўзларини келтирмоқда Goal нашри.
Бразилия — Норвегия учрашуви бугун, 5 июль куни бўлиб ўтади.













