Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Клоппнинг Германия терма жамоасидаги эҳтимолий ёрдамчилари маълум бўлди — рўйхатда Лёв ҳам бор!

Баҳо:
+ | -

Юрген Клоппнинг Германия терма жамоасидаги мураббийлар штабига унинг Дортмунднинг «Боруссия» ва «Ливерпуль» клубларидаги собиқ ёрдамчиси Питер Кравиц, шунингдек, Пеп Лейндерс ҳамда «Бундестим»нинг собиқ устози Йоахим Лёв кириши мумкин.

Бундан ташқари, Германия футбол иттифоқи (DFB) Клопп шартнома асосида боғланиб қолган «Ред Булл» компанияси билан ҳам музокаралар олиб боришига тўғри келади. Мутахассиснинг тақдирини Ральф Рангник ҳал қилади. Клопп терма жамоа тарихида трансфери учун пул тўланиши керак бўлган илк бош мураббийга айланиши мумкин.

Таниқли журналист Патрик Бергернинг хабар беришича, DFB вакиллари аниқ ва мақсадли музокаралар ўтказиш учун ҳозирда Клопп бўлиб турган АҚШга учиб кетишга тайёр туришибди.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси ЖЧ–2026 мусобақасининг 1/16 финалида Парагвайга пенальтилар сериясида ютқазиб, турнирни тарк этган эди. Ушбу муваффақиятсизликдан сўнг Юлиан Нагельсманн жамоа бош мураббийлигидан кетди.

Киритилди: 12:38, 05.07.2026.
Ўқилди: 580 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик