Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

«Челси» Гарначо борасида бир қарорга келди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клубига тегишли бўлган аргентиналик вингер Алехандро Гарначо ҳамон «Наполи»нинг қизиқишлар доирасида бўлиб турибди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Экрем Конур ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали хабар бермоқда.

Журналистнинг берган маълумотларига кўра, «аристократлар» раҳбарияти футболчи билан хайрлашишга тайёр. Лондон клуби Алехандронинг сотувидан тахминан 46 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Гарначога Аргентинанинг «Ривер Плейт» клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи ўтган йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед»дан «Челси»га кўчиб ўтган эди. Ўшанда у билан 2032 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган узоқ муддатли меҳнат шартномаси имзоланганди.

Якунланган мавсумда аргентиналик футболчи 39 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 12:39, 05.07.2026.
Ўқилди: 829 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик