Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Салоҳ янги клубни қачон танлаши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»дан кетганидан кейин фаолиятини қаерда давом эттириши борасида ҳали бир қарорга келмади. Бу ҳақда ESPN журналистлари хабар бермоқда.

Манба бераётган маълумотларга кўра, юлдуз форвард учун асосий даъвогар Саудия Арабистони клублари ҳисобланади. Шунингдек, Муҳаммадга Европа ва МЛС (АҚШ)дан ҳам қизиқишлар бор.

Салоҳ янги клуб топиш масаласи билан Миср терма жамоаси Жаҳон чемпионати — 2026 даги иштирокини якунлаганидан кейин шуғулланади. Эслатиб ўтамиз, 1/8 финал босқичида африкаликларга Аргентина терма жамоаси рақиблик қилади.

Англия Премьер-лигасининг ўтган мавсумида 34 ёшли ҳужумчи 27 та учрашувда майдонга тушган эди. Салоҳ ўз ҳисобига 7 та гол ва 7 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Киритилди: 13:07, 05.07.2026.
Ўқилди: 739 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик