Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

«Ювентус» «Наполи»нинг собиқ футболчисига қизиқишда давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» клуби «Лейпциг» ярим ҳимоячиси Эльиф Эльмасга қизиқиш билдирмоқда, деб ёзади Tuttomercatoweb нашри.

Турин клуби аввалроқ «Наполи»да Лучано Спаллетти қўл остида тўп сурган ва у билан бирга 2023 йилда Скудеттони (Италия чемпионлигини) қўлга киритган 26 ёшли македониялик футболчини кузатишда давом этмоқда.

Эльмас Неаполь клубини 2024 йилнинг январида тарк этиб, 24 миллион евро эвазига «РБ Лейпциг»га ўтган эди. Бироқ унинг Германиядаги фаолияти кўнгилдагидек кечмади: македониялик футболчи ижара асосида икки бор Италияга қайтишга мажбур бўлди — дастлаб 2024/25 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида «Торино»да, ўтган мавсумда эса «Наполи» сафида ҳаракат қилди.

Ярим ҳимоянинг бир нечта позициясини ёпа оладиган ва ҳатто ҳужум қанотида ҳам ўйнашга қодир бўлган ушбу универсал хавбек «бьянконери» (туринликлар) учун яхши кучайиш бўлиши мумкин. Эльмаснинг «Лейпциг» билан шартномаси 2028 йилнинг июнига қадар мўлжалланган, шу сабабли немис клуби мавсум якунида нисбатан арзон сотиб олиш ҳуқуқи билан футболчини ижарага беришга рози бўлиши мумкин.

Киритилди: 13:28, 05.07.2026.
Ўқилди: 731 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик