Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Гави: «Альварес «Барселона»да ўйнашни орзу қилади»

Баҳо:
+1 | -

Каталониянинг «Барселона» клубида тўп сурувчи испаниялик хавбек Гави аргентиналик ҳужумчи Хулиан Альвареснинг «Атлетико»дан «кўк-анорранглилар» лагерига ўтиши мумкинлиги борасида ўз фикрини билдирди.

«Бу амалга ошади деб умид қиламиз. Менимча, Хулиан ўз келажаги қандай бўлишини ўзи ҳал қилади. Унинг орзуси — «Барселона»да ўйнаш. Бу содир бўлса, яхши бўлар эди», — дея ярим ҳимоячининг сўзларини Mundo Deportivo нашри келтирмоқда.

26 ёшли ҳужумчи 2024 йилнинг август ойидан буён «матрасчилар» (Мадриднинг «Атлетико» клуби) шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади. Альвареснинг бозор қиймати Transfermarkt портали томонидан 100 миллион еврога баҳоланган.

Киритилди: 13:40, 05.07.2026.
Ўқилди: 539 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик