Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

«Ливерпуль» Аррибас учун курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» «Альмерия»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Серхио Аррибасга қизиқиш билдирмоқда. ideal.es портали берган маълумотларга кўра, инглиз клуби бир неча ҳафтадан бери 24 ёшли футболчи атрофидаги вазиятни кузатиб келаётган Лиссабоннинг «Спортинг» клубига шерик бўлди.

Аррибас «Альмерия» таркибида сермаҳсул мавсумни ўтказди. У барча турнирларда жами 46 та учрашувда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Ҳозирча «Альмерия» расмий таклиф олгани йўқ.

Аррибас «Реал Мадрид» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади, бироқ асосий жамоада ўйин амалиёти етишмагани сабабли 2023 йилда «Альмерия»га ўтган эди. Таъкидлаш жоизки, Мадрид клуби футболчининг кейинги трансфер суммасидан 50% улуш олиш ҳуқуқига эга.

Киритилди: 14:26, 05.07.2026.
Ўқилди: 573 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик