Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Алькантара яқин орада «Ливерпуль»га қайтмайди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара мураббийлар штаби аъзоси сифатида клубга қайтиш имкониятини кўриб чиқмаётганини маълум қилди. 2024 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган испаниялик собиқ ўйинчи аввалроқ «Энфилд»га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларда тез-тез тилга олинаётган эди.

«Йўқ, менда лицензиялар йўқ. Мураббийлик малакам ҳали етарли эмас», — дея таъкидлади Алькантара Рио Фердинанднинг подкастида.

Шу билан бирга, у ўқишни давом эттираётгани ва зарур ҳужжатларни олиш устида ишлаётганини қўшимча қилди:

«Ҳозир айни ўша мақсад сари йўлдаман».

Бу вақтда эса «Ливерпуль» рулида Арне Слотнинг ўрнини эгаллаган Андони Ираоланинг ёрдамчилари рўйхати шакллантириб бўлинди. Ўтган ҳафтада клуб бир нечта тайинловларни расман тасдиқлади. Улар қаторидан «Борнмут»дан келган Томми Элфик ва Шон Купер, шунингдек, ассистент Пабло де ла Торре ҳамда таҳлилчи Том Уэббер жой олган.

Киритилди: 17:10, 05.07.2026.
Ўқилди: 627 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик