Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

"МЮ" Рэшфорднинг маоши жамоада келишмовчиликларни келтириб чиқариши мумкинлигидан хавотирда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби жамоада янада баланслаштирилган маош тизимини жорий этиш устида ишлаётгани сабабли, ҳужумчи Маркус Рэшфорддан маошини камайтиришга розилик беришини талаб қилиши мумкин. Акс ҳолда, унинг жамоага қайтиши сўроқ остида қолади. Амалдаги шартномага кўра, англиялик футболчи ҳафтасига 325 минг фунт стерлинг (380 минг евро) маош олмоқда. Бу ҳақда Manchester Evening News нашрига таянган ҳолда Goal портали хабар берди.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, «қизил иблислар» Рэшфорднинг маошини тушириш мақсадида у билан янги меҳнат шартномаси имзоланишига эҳтиёж сезишлари мумкин. Таъкидланишича, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ҳужумчининг ҳозирги маошини сақлаб қолиш жамоа ичида келишмовчиликларга сабаб бўлишидан хавсирамоқда. Бу ҳолат бошқа футболчиларни ҳам ўз маошларини 28 ёшли вингер даражасигача кўтаришни талаб қилишга ундаши мумкин.

Рэшфорд «Манчестер Юнайтед» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ортда қолган мавсумни у ижара асосида «Барселона» таркибида ўтказди.

Киритилди: 17:26, 05.07.2026.
Ўқилди: 988 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик