La Stampa нашрининг хабарига кўра, Турин клуби «Парма» посбони Зион Сузукини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ «Ювентус» японлик футболчининг трансфери учун курашда «Лидс»га имкониятни бой бермоқда, чунки инглиз клуби аллақачон трансфер учун 30 миллион евро таклиф қилган.
Сузуки 2024 йилда «Сент-Труйден»дан «Парма»га 8 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
2025/26 йилги мавсумда дарвозабон клуб даражасида барча турнирларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 30 та гол ўтказиб юборди ва 6 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Transfermarkt портали Сузукининг қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.













