Ҳимоячи Федерико Гатти шу ёзда «Ювентус»ни тарк этиши мумкин.
Инсайдер Николо Скиранинг берган маълумотларига кўра, Турин клуби футболчини сотишга тайёр. Ушбу ўйинчини ўз сафига қўшиб олишга «Наполи» қизиқиш билдирмоқда ва Неаполь клуби яқин вақт ичида ҳимоячининг трансфери бўйича таклиф юборишга шай турибди.
Федерико Гатти 2022 йилда «Фрозиноне»дан «Ювентус»га 9 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг туринликлар билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи клуб миқёсида барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол уришга муваффақ бўлди. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 14 миллион еврога баҳоламоқда.













