Туркия терма жамоаси ҳимоячиси Зеки Челик «Рома» билан янги шартнома имзолайди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, томонлар ҳамкорликни давом эттириш шартларини келишиб бўлишган. Бундан сўнг «жалларосси» («бўрилар») ҳужумчи Пауло Дибала билан янги шартнома борасида музокара олиб боради.
Зеки Челик «Бурсаспор» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Аввалроқ футболчи «Истанбулспор», «Лилль» ва бир қатор бошқа жамоаларда тўп сурган. Бундан ташқари, у Туркия терма жамоаси таркибида 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этди. Transfermarkt сайти маълумотларига кўра, ҳимоячининг айни пайтдаги бозор қиймати 14 миллион еврони ташкил этади.













