Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Юльманн «Атлетико»га ўтишга рози бўлди

Баҳо:
+ | -

«Спортинг» ярим ҳимоячиси Мортен Юльманн Мадриднинг «Атлетико» клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, «Атлетико» 27 ёшли футболчи билан шартнома шартларини келишиб олган. Томонлар 2031 йилгача мўлжалланган ҳамкорлик борасида бир қарорга келишди. Айни пайтда «матрасчилар» «Спортинг» клуби билан музокараларнинг якуний босқичини олиб боришмоқда. Аввалроқ, трансфер суммаси 40 миллион еврони ташкил қилиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Якунланган мавсумда Юльманн барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Испания чемпионатининг 2025/26 йилги мавсуми якунларига кўра, «Атлетико» 38 турда 69 очко жамғариб, турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади.

Киритилди: 19:40, 05.07.2026.
Ўқилди: 705 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик