«Челси» клуби ярим ҳимоячи Энцо Фернандеснинг келажаги борасида хавотир олмаяпти.
Журналист Бобби Винсентнинг берган маълумотларига кўра, Лондон клубига яқин бўлган манбалар, «Реал»нинг аргентиналик футболчини сотиб олмаслиги ҳақидаги баёнотидан сўнг анча хотиржам тортишган. «Челси»нинг режаларида ҳеч нарса ўзгаргани йўқ — агар бирор клуб футболчи учун сўралган 120 миллион еврони тўлашга тайёр бўлмаса, «кўклар» Фернандесни таркибга қайтариб қабул қилишади.
Энцо Фернандеснинг «Челси» билан шартномаси 2032 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи Лондон клуби сафида 54 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.













