Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Жо Харт: «Англия терма жамоасининг ғалабаси — шунчаки ақл бовар қилмас воқеа»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» клубининг собиқ голкипери Жо Харт BBC Radio 5 эфирида Англия терма жамоасининг ЖЧ-2026 чорак финалига чиққанини шарҳлади.

«Бугун қандай ажойиб кун бўлди! Охирги бир неча соат ичида шунчалик кўп воқеалар юз бердики, бу шунчаки ақл бовар қилмас даражада. Ҳозир бу йигитлар қандай туйғуларни ҳис қилаётганини тасаввур қилаверинг! Улар кейинги босқичга чиқиш учун энг муҳим фазилатларини — бардошлилик, қатъиятлилик ва юксак маҳоратни намойиш эта олишди.

Улар жамоавий бирдамлик ва бир-бирларини қўллаб-қувватлаш истаги ҳақида гапиришганди ва бугун буни амалда кўрсатишди. Йигитлар шунчаки ажойиб ўйин кўрсатишди», — деди Харт.

ЖЧ-2026 чорак финалида Англия турнирдан Бразилияни чиқариб юборган Норвегия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 12:40, 06.07.2026.
Ўқилди: 414 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик