Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Тоттенхэм» «Манчестер Сити» ҳужумчисини сотиб олиш учун таклиф тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг мисрлик ҳужумчиси Омар Мармуш фаолиятини «Тоттенхэм»да давом эттириши мумкин.

CaughtOffside нашрининг хабар беришича, «Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Дзерби Мармушнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Яқин кунларда «шпорлар» «шаҳарликлар»га расмий таклиф билан чиқишади. «Манчестер Сити» эса ўз форварди учун тахминан 60 миллион евро талаб қилмоқда.

Шу билан бирга, ушбу вазиятни Бундеслиганинг бир нечта клублари, шунингдек, «Ювентус», «Астон Вилла» ва «Барселона» ҳам диққат билан кузатиб бораётгани таъкидланмоқда.

Якунланган клуб мавсумида 27 ёшли Мармуш барча турнирларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:18, 06.07.2026.
Ўқилди: 771 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик