Кириш Регистрация

«Ноттингем Форест» Гласнерни бош мураббий этиб тайинлади

Баҳо:
+ | -

«Ноттингем Форест» расмий сайтида Оливер Гласнер жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини эълон қилди. 50 ёшли австриялик мутахассис ушбу лавозимда Витор Перейрани алмаштирди. Томонлар ўртасидаги шартнома муддати ошкор қилинмаяпти.

«Клуб хўжайини ва раҳбарият билан биринчи суҳбатдан кейиноқ уларда клуб келажаги борасида аниқ қараш мавжудлиги, шунингдек, мен ва штабимга тўлиқ ишонч борлиги аён бўлди. Бу ва амалдаги таркибнинг салоҳияти қарор қабул қилишимда асосий омил бўлди», — деди Гласнер тайинловдан сўнг.

Бундан аввал Гласнер «Кристал Пэлас» билан ишлаган ва у ерда 3 та соврин — Англия Кубоги, Англия Суперкубоги ҳамда Конференциялар Лигасини қўлга киритган эди. Шунингдек, у «Айнтрахт» билан Европа Лигасида ғолиб чиққан.

Киритилди: 14:26, 06.07.2026.
Ўқилди: 754 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик