Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Блаттер: «Қаёққа қараб кетяпсан, ФИФА?»

Баҳо:
+1 | -

ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер ЖЧ-2026 да АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг бир ўйинлик дисквалификацияси бекор қилиниши билан боғлиқ жанжал фонида ташкилотни танқид қилди.

«Қизил карточкалар сиёсатчиларнинг телефон қўнғироқларидан кейин бекор қилинмайди. Улар фақат қоидалар, далиллар ва мустақил органларнинг қарорлари асосида қайта кўриб чиқилади. Агар АҚШ президенти вазиятга аралашса ва шундан сўнг ўйинчи тўсатдан жаҳон чемпионатининг плей-офф ўйинида майдонга тушиш ҳуқуқини қўлга киритса, бир савол туғилиши табиий: қаёққа қараб кетяпсан, ФИФА?

Футбол ҳеч қачон сиёсий кучлар майдонига айланмаслиги керак», — деб ёзди спорт функционери ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Йозеф Блаттер ФИФАни 1998 йилнинг июнидан 2015 йилнинг октябригача бошқарган. 2015 йилнинг декабрида мулозим коррупция жанжаллари туфайли ФИФАнинг этика қўмитаси томонидан саккиз йил муддатга футбол фаолиятидан четлатилган эди. 2016 йилнинг февралида ФИФА апелляция қўмитаси четлатиш муддатини олти йилгача қисқартирди. 2021 йилнинг мартида ташкилотнинг расмий сайти этика кодексининг турли бузилишлари учун Блаттернинг яна олти йил-у саккиз ойга дисквалификация қилинганини эълон қилди.

Киритилди: 15:27, 06.07.2026.
Ўқилди: 1375 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик