Илгарироқ Италиянинг «Милан» клуби «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт хизматларига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бироқ манбанинг ёзишича, Англия гранди футболчини сотишни режалаштирмаяпти. Маунтнинг ўзи ҳам «МЮ»дан кетишни истамаяпти. Футболчи ҳозирда мавсум олди машғулотларига қайтиш учун тайёргарлик кўрмоқда. «Transfermarkt» портали ўйинчининг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳолаган.
Ўтган мавсумда Мэйсон Маунт барча мусобақаларда 25 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу ўйинларда ярим ҳимоячи 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.













