Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Канселу «Ал-Ҳилол»га ультиматум қўйди

Баҳо:
+ | -

Португалиялик ҳимоячи Жоау Канселу Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби ихтиёрига қайтишдан бош тортди. Бу ҳақда 365Scores нашри хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, Канселу «Ал-Ҳилол» раҳбариятига Симоне Индзаги бош мураббийлик лавозимидан бўшатилмагунча жамоага қайтмаслигини маълум қилган.

Тахминларга кўра, Канселу шу йўл билан клубни ўзини «Барселона»га қўйиб юборишга мажбур қилмоқчи. Футболчи якунланган мавсумнинг иккинчи қисмини ижара асосида айнан Каталония клубида ўтказган эди.

Бундан олдинроқ, каталонияликлар ҳимоячини ўз сафида сақлаб қолмоқчи эканликлари, бироқ у учун сўралаётган 10 миллион еврони тўлашга тайёр эмасликлари ҳақида хабар берилган эди.

Канселунинг «Ал-Ҳилол» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 16:29, 06.07.2026.
Ўқилди: 2772 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик