Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Анчелотти нима учун Норвегия билан ўйинда пенальтини Винисиусга ишонмаганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ЖЧ-2026нинг 1/8 финали доирасида Норвегияга қарши кечган ва мағлубият (1:2) билан якунланган ўйинда пенальтичини қандай танлагани ҳақида гапирди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида ярим ҳимоячи Бруну Гимараэс 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. Ўйин якунида норвегияликлар Эрлинг Холанднинг саъй-ҳаракатлари билан иккита гол уришди, «селесао» эса бунга фақат ҳакамнинг якуний ҳуштаги чалиниши арафасида Неймар томонидан пенальтидан аниқ амалга оширилган зарба билан жавоб қайтара олди, холос.

— Нима учун пенальтини Винисиус тепмади? — дея сўрашди Анчелоттидан матбуот анжуманида.

— Биз статистикани таҳлил қилиб чиққандик — энг яхши кўрсаткич Рафиньяда эди. Рўйхатдагилар орасида биринчи бўлиб Неймар, ундан кейин Игор Тьяго, Бруну Гимараэс ва Мартинелли жой олганди. Биз Брунуни танладик, чунки ўша пайтда майдонда бўлган футболчилар ичида уни энг яхши пенальтичи деб ҳисобладик, — дея жавоб берди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус учрашувни тўлиқ ўтказди, бироқ самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура олмади.

Киритилди: 16:42, 06.07.2026.
Ўқилди: 1021 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик