Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

«ПСЖ» «Монако» футболчиси билан шартнома шартларини келишиб олди

Баҳо:
+ | -

«Монако» клубининг 24 ёшли вингери Магнес Аклиуш «Пари Сен-Жермен»га ўтишга бир қадам яқинлашди.

«RMC Sport» берган маълумотларга кўра, «ПСЖ» Магнес Аклиуш билан беш йиллик шартнома борасида келишувга эришган. Манбанинг таъкидлашича, футболчи ҳамиша Франциянинг энг йирик клубига ўтишни орзу қилиб келган.

Қайд этилишича, парижликлар аллақачон «Монако» билан музокараларни бошлаб юборишган. Мамлакат чемпионлари Аклиуш учун қанча тўлаши ҳозирча номаълум, бироқ аввалроқ трансфер суммаси 70 миллион еврони ташкил қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ортда қолган мавсумда Аклиуш барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 43 та учрашувда майдонга тушди, 7 та гол урди ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 18:53, 06.07.2026.
Ўқилди: 838 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик