Кириш Регистрация
28/07 20:00 Насаф 1-0 Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм 1-0 Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи 1-1 Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

«Кройфнинг шогирди»: Гвардиола Нидерландия терма жамоаси бош мураббийлигига таклиф қилинди

Баҳо:
+ | -

Нидерландия терма жамоасининг собиқ футболчиси Рональд де Бур Хосеп Гвардиолани «тўқ сариқлар» бош мураббийи сифатида кўришни истамоқда.

Маълумки, Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсизликдан сўнг Рональд Куман Нидерландия терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиққан эди.

«Бу Нидерландия терма жамоаси учун ажойиб иш бўларди, чунки Пеп — идеал фигура. У ўзи бошқарган барча жамоаларга улкан таъсир ўтказа олган. У ҳужумкор футбол услубини тарғиб қилади. Пеп — Кройфнинг шогирди. У голланд футболига нимадир қайтариб бериши мумкин эди. У деярли ҳар бир интервьюсида бугунги даражасига эришишида Кройфдан миннатдор эканини айтади. Гвардиолада ушбу миннатдорчиликни амалда кўрсатиш учун яхши имконият бор», — дея де Бурнинг сўзларини келтиради Foot Mundo.

Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола ўн йиллик фаолиятдан сўнг «Манчестер Сити» клубини тарк этган эди.

Киритилди: 19:39, 06.07.2026.
Ўқилди: 1311 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик