Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Бухородаги стадион Суперлига стадионлари рўйхатидан вақтинча чиқарилди

Баҳо:
+ | -

3 июнь куни Лига бу борада расмий хабар эълон қилиб, Бухоро футбол академияси майсаси билан боғлиқ хавотирларини очиқлаган ва вазиятни ўнглаш учун якуний дедлайн белгилаганди.

1 июль санасига қадар Бухоро футбол академияси стадиони майсасини Суперлига даражасига қайтариш ишлари якунига етмади. Лига майдоннинг айни вақтдаги ҳолати ҳақида маълумотларга эга. Шунингдек, Суперлига регламентида қайд этилган техникани сотиб олиш ва уни Бухоро шаҳрига олиб келишга ҳозирча улгурилмаган. Ўтган вақт давомида Лига мазкур масала юзасидан истисно тариқасида Бухоро футбол академияси стадионини рўйхатдан ўтказган бўлса-да, мазкур ишни якунлаш пайсалга солинди. Лига маълумотига кўра, Бухоро футбол ассоциацияси талаб этилган техника учун пуллик тўловни амалга оширган. Бироқ техника яна бир неча кундан кейингина етиб келиши режалаштирилган. Бунинг оқибатида майдон сифатини асл ҳолига қайтариш ишлари жуда кеч бошланган.

Шундан келиб чиқиб, Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган «Бухоро» — «Бунёдкор» учрашуви Бухоро шаҳрида ўтказилмайди. Клуб мазкур беллашув ўтадиган стадион масаласини яқин соатлар ичида ҳал қилиши талаб этилади.

Ўз навбатида, Бухоро футбол академияси стадионининг Суперлига стадионлари рўйхатига қачон қайтиши масаласи бўйича масъулиятни Лига ўз зиммасига олмайди. Бироқ майдон ҳолати яхшилангандан сўнг уни қайта мониторинг қилиш ва имкон қадар тезроқ расмий учрашувларга қайтариш масаласини тезкорлик билан ҳал қилишга тайёр эканини маълум қилади.

Изоҳ. Бухоро футбол клуби белгиланган дедлайнга қадар муаммони тўлиқ бартараф этмаса, расмий учрашув «Бунёдкор» майдонига кўчирилиши ҳақида огоҳлантирилганди. Бироқ айни вақтда «Бунёдкор» стадионининг ўзида ҳам айрим муаммолар мавжуд эканлигидан келиб чиқиб, Лига Бухоро клубига нейтрал майдон масаласини ҳал қилиш имкониятини тақдим этди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:26, 06.07.2026.
Ўқилди: 696 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик