Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Испания 90+1-дақиқада урилган гол эвазига Португалияни мағлуб этди ва ЖЧ-2026 чорак финалига чиқди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ЖЧ-2026нинг 1/8 финал учрашувида Португалия устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин Арлингтондаги (АҚШ) «Эй-Ти-энд-Ти» стадионида бўлиб ўтди.

Учрашувдаги ягона голни 90+1-минутда Ферран Торреснинг узатмасидан сўнг Микель Мерино рақиб дарвозасига киритди.

Иккинчи бўлим бошида португалиялик ҳимоячи Нуну Мендеш жароҳат олиб, ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Нелсон Семеду майдонга тушди.

Ўзининг олтинчи ва фаолиятидаги сўнгги Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду баҳсни дастлабки дақиқалардан бошлади. У Португалия терма жамоасида рақиб дарвоза соҳасига аниқ зарба йўллай олган ягона футболчи бўлди (унинг ҳисобида 2 та аниқ зарба бор).

Испания терма жамоаси ўзи зафар қучган 2010 йилги мундиалдан буён илк бор Жаҳон чемпионатининг чорак финалига йўл олди. Бу босқичда испанлар АҚШ — Бельгия учрашуви ғолиби билан тўқнаш келишади. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан 05:00 да старт олади.

Аввалроқ Франция, Марокаш, Норвегия ва Англия терма жамоалари ҳам ЖЧ-2026нинг 1/4 финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:13, 07.07.2026.
Ўқилди: 954 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик