Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

«Ньюкасл» Гимараэс учун янги шартнома тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Ньюкасл» клуби раҳбарияти Бруно Гимараэс билан янги шартнома бўйича музокараларни бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, «Ньюкасл» бразилиялик футболчини «Арсенал»га сотишдан бош тортгач, у билан меҳнат шартномасини узайтирмоқчи. «Қарғалар» шартноманинг узайтирилиши 28 ёшли ярим ҳимоячининг жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги барча миш-мишларга чек қўяди, деб умид қилишмоқда. Аввалроқ Гимараэснинг ўзи ҳам «Ньюкасл»да қолмоқчи эканини маълум қилган эди.

Якунланган клуб мавсумида Гимараэс барча турнирларда 41 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 9 бор ишғол этди ва ўз ҳисобига 8 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:15, 07.07.2026.
Ўқилди: 352 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик