«Аякс»нинг марказий ярим ҳимоячиси Шон Штер фаолиятини Англиянинг «Ньюкасл» клубида давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, клублар 18 ёшли нидерландиялик футболчининг трансферини 24 миллион еврога келишиб олишган. Бундан ташқави, шартномада 3 миллион евро миқдорида бонуслар ҳам кўзда тутилган. Яқин вақт ичида футболчи тиббий кўрикдан ўтади.
Шон Штер — «Аякс» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Якунланган мавсумда у барча турнирларни инобатга олган ҳолда 41 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва ўз ҳисобига 5 та голли узатмани ёздириб қўйди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ярим ҳимоячининг бозор баҳоси 7 миллион еврони ташкил этади.













