Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

«Тоттенхэм» янги йирик трансферни тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

Яқин вақт ичида Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби «Борнмут»га ҳужумчи Эли Жуниор Крупи борасида расмий таклиф билан чиқади. Бу ҳақда журналист Жеймс Дэвис хабар бермоқда.

Қайд этилишича, «шпорлар» 20 ёшли иқтидор эгаси учун тахминан 100 миллион евро таклиф қилишга тайёрланмоқда. «Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Дзерби француз билан шахсан музокара олиб борган, шундан сўнг клуб трансфер жараёнига фаол киришишга қарор қилган.

Аввалроқ Крупининг ўзи ҳам фаолиятини айнан «Тоттенхэм»да давом эттиришни истаётгани, чунки унга де Дзербининг лойиҳаси маъқул келаётгани ҳақида хабар берилган эди.

2025/26 йилги мавсумда Крупи барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 13:20, 07.07.2026.
Ўқилди: 864 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик