Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

«Арсенал» трансфер нархи 105 миллион евро бўлган ҳужумчини орзу қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Борнмут»нинг 20 ёшли ҳужумчиси Эли Жуниор Крупи Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда Daily Mail Sport нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, «канонирлар» Крупининг ўйинига қойил қолишмоқда, бироқ бу трансфер жуда қимматга тушади. «Олчалар» ўз тўпурарини жамоада олиб қолмоқчи, шу сабабли 105 миллион евродан кам бўлган таклифларни кўриб чиқиш ниятида эмаслар.

Бундан ташқари, «Арсенал» бош мураббийи Микель Артетанинг истаклар рўйхатида «Атлетико» форварди Хулиан Альварес ҳам қолмоқда, аммо унинг трансфери ҳам 100 миллион евродан камига тушмайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда «Арсенал» «Спортинг»дан Виктор Дьёкерешни 67 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Бироқ ҳозирча швециялик футболчи «канонирлар»да ўзини тўлиқ кўрсата олмаяпти.

Киритилди: 13:27, 07.07.2026.
Ўқилди: 1028 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик