Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

«Наполи» Мактоминайга янги шартнома таклиф қилади — тафсилотлар маълум

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Наполи» клуби 29 ёшли шотландиялик ярим ҳимоячи Скотт Мактоминай билан меҳнат шартномасини узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақдаги маълумотни инсайдер Николо Скира эълон қилди.

Манбанинг хабарига кўра, неаполликлар Мактоминейга шартномани яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан 2030 йилгача мўлжалланган янги битим таклиф қилишади. Бундан ташқари, «Наполи» футболчининг маошини сезиларли даражада — йилига 4,4 миллион евродан 7 миллион еврогача оширишга тайёр. Бироқ, Мактоминай бир мавсум учун 10 миллион евро маош олишни истаётгани қайд этилган.

Якунланган мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва тўртта голли узатмага муаллифлик қилди. Мактоминайнинг «Наполи» билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 13:31, 07.07.2026.
Ўқилди: 252 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик